date

Саудия футболида фожиа: «Ал-Қодисия»нинг 16 ёшли футболчиси вафот этди

Саудия футболида фожиа: «Ал-Қодисия»нинг 16 ёшли футболчиси вафот этди

Саудия Арабистони футболида оғир хабар тарқалди: «Ал-Қодисия» жамоасида тўп сурган 16 ёшли ҳимоячи Турки Ал-Саид ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда Саудия футбол федерацияси расмий баёнот бериб, мотам хабарномасини эълон қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

«Ал-Қодисия» ҳозир Саудия футболининг иккинчи кучли лигасида иштирок этиб, турнир жадвалида тўртинчи ўринда бормоқда. Клуб сафида италиялик Матео Ретеги ҳам бор — у аввалроқ «Аталанта» рангларини ҳимоя қилган.

Ёш футболчининг вафотига нима сабаб бўлгани ҳозирча расман маълум қилинмади. Бироқ норасмий манбаларга кўра, бу воқеа йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида юз берган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Саудия футболида фожиа: «Ал-Қодисия»нинг 16 ёшли футболчиси вафот этди