Оливье Жиру мавсум охирида «Лилл»ни тарк этиши мумкин

39 ёшли марказий ҳужумчи Оливье Жиру мавсум якунида франциялик «Лилл» клуби билан хайрлашиши эҳтимоли бор. Бу ҳақда L'Equipe нашри хабар берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Манбага кўра, Лига 1 жамоаси тажрибали футболчи билан ҳамкорликни давом эттиришга унчалик қизиқмаяпти. Жирунунг амалдаги шартномаси 2026 йил июн ойи охиригача мўлжалланган.
Жиру «Лилл» сафига ўтган ёзда қўшилган. Жорий мавсумда Франция чемпионатида у 20 учрашувда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.
Лига 1нинг 22-туридан сўнг «Лилл» 34 очко жамғарган ва турнир жадвалида бешинчи ўринда бормоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг