"Ливерпул" дербида охирги дақиқаларда ғалабани илиб кетди

1 дақиқа ўқиш345
"Ливерпул" дербида охирги дақиқаларда ғалабани илиб кетди

Англия Премьер-лигасининг 33-тури доирасида бўлиб ўтган «Эвертон» – «Ливерпул» баҳси ўз якунига етди ва Мерсисайд дербиси яна бир бор катта драмага айланди. Кескин курашлар билан ўтган учрашувда «Ливерпул» охирги дақиқаларда урилган гол эвазига муҳим ғалабани қўлга киритди.

Учрашувда ҳисобни «Ливерпул» очди, Мухаммад Салоҳ 29-дақиқада аниқ зарба бериб, жамоасини олдинга чиқарди. Бироқ «Эвертон» иккинчи бўлимда Бету орқали жавоб қайтариб, 54-дақиқада ҳисобни тенглаштирди. Ўйин якунигача интрига сақланиб қолди.

Асосий воқеа эса қўшимча дақиқаларда содир бўлди. 90+10-дақиқада Виржил ван Дейк гол уриб, «Ливерпул»га ғалаба келтирди ва дербининг тақдирини ҳал қилди. Шу билан «қизиллар» муҳим уч очкони қўлга киритди.

Учрашув давомида «Ливерпул» иккинчи дарвозабони Георгий Мамардашвили жароҳат сабаб майдонни тарк этишга мажбур бўлди, бу эса жамоа учун қийин вазиятни юзага келтирди.

АПЛ. 33-тур

«Эвертон» – «Ливерпул» 1:2
Голлар: Бету (54) — Салоҳ (29), Ван Дейк (90+10)

«Эвертон»: Пикфорд, О’Брайен, Тарковски, Брантвейт (Кин, 88), Миколенко, Гуйе, Гарнер, Макнил (Жорж, 80), Дюзбери-Ҳолл, Ндиайе, Бету (Барри, 73).

«Ливерпул»: Мамардашвили (Вудман, 58), Жонс, Конате, Ван Дейк, Робертсон (Керкез, 86), Собослаи, Гравенберҳ, Салоҳ, Виртц (Мак Аллистер, 84), Гакпо (Фримпонг, 84), Исак (Нгумоҳа, 72).

Огоҳлантиришлар: Пикфорд (22), Гарнер (90+12)

Бу дерби яна бир бор Мерсисайд тўқнашувларининг қай даражада кескин, эҳсосли ва охиригача кутилмаган бўлишини кўрсатди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?