date

Microsoft Windows 11 учун янги «Пуск» менюсини чиқарди

Microsoft Windows 11 учун янги «Пуск» менюсини чиқарди

Microsoft компанияси "Windows 11" операцион тизимининг "Пуск" менюсини янгилашни режалаштирмоқда. "Windows Central" нашрининг маълумотларига кўра, тизимнинг ушбу қисми техник жиҳатдан бутунлай янгиланади. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Янги версиянинг ташқи кўриниши аввалгига ўхшаш бўлса-да, созламалар имкониятлари кенгайтирилади. Фойдаланувчилар менюнинг кичик ёки катта вариантларини қўлда танлаши, шунингдек, тавсиялар лентаси ва барча иловалар рўйхати каби бўлимларни ёқиш ёки ўчириш имкониятига эга бўладилар.

Ҳозирги вақтда "Windows 11"да меню ҳажмини операцион тизимнинг ўзи белгилайди, янгиланишдан сўнг эса ушбу танлов фойдаланувчи ихтиёрига топширилади. Бундан ташқари, менюнинг ишлаш тезлиги оширилади ва тизимга юқори юклама тушган ҳолатларда ҳам у тезроқ жавоб берадиган бўлади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » Microsoft Windows 11 учун янги «Пуск» менюсини чиқарди