«Марсель»нинг янги мураббийи ишонч бироз пасайганини айтди

«Марсель» бош мураббийи Хабиб Бее янги лавозимдаги омадсиз дебютдан кейин матбуотга фикр билдирди. Франция чемпионатининг 23-турида унинг жамоаси «Брест»га сафардa 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Мутахассиснинг айтишича, биринчи бўлимда жамоа етарли даражада шиддат кўрсата олмаган. Иккинчи таймда тактик ўзгаришлар ва пеналти ўйин манзарасини буриши мумкин эди, бироқ бу ғалаба учун етарли бўлмади.
Бее жамоада ишончнинг бироз сусайгани сезилаётганини ҳам таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, салбий натижалар кетма-кетлиги футболчиларга босим ўтказмоқда ва у улардан ижобий кайфиятни сақлаб, ишга тўлиқ эътибор қаратишни сўраган.
Ҳозирда «Марсель» турнир жадвалида 40 очко билан тўртинчи ўринда бормоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг