Кавани ҳуштакбозлик остида қолди ва «Бока»даги келажаги номаълум

Уругвайлик ҳужумчи Эдинсон Кавани «Бока Хуниорс»ни тарк этиши мумкин. Бироқ гап унинг ўзи хоҳлаган қарор ҳақида эмас: мухлислар ўйинидан кўнгли тўлмаяпти ва тажрибали форвард тобора кўпроқ ҳуштаклар остида қолмоқда. Сўнгги учрашувда ҳам у алмаштирилган пайтда майдонни кескин ҳуштакбозлик садолари остида тарк этди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Алмаштириш эса ўйин тақдирини ўзгартирмади — «Бока» «Платенсе» дарвозасини ишғол қила олмади ва баҳс 0:0 билан якунланди. Аргентин ОАВи энди Кавани билан шартномани узайтириш эҳтимолини жуда эҳтиёткорлик билан баҳоламоқда. Бундан ташқари, клуб паргвайлик Адам Барейрони сафга қўшиб олди ва кўпчилик у 39 ёшли ветеранини асосий таркибдан сиқиб чиқаришини кутмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг