date

Каррагер Дёкерешни жаҳон даражасидаги ҳужумчи деб билмайди

Каррагер Дёкерешни жаҳон даражасидаги ҳужумчи деб билмайди

«Ливерпул»нинг собиқ ҳимоячиси, ҳозирда телеэксперт сифатида фаолият юритаётган Жейми Каррагер «Арсенал»нинг швед марказий ҳужумчиси Виктор Дёкереш ҳақида ўз фикрини билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Каррагернинг таъкидлашича, у Дёкерешни жаҳон даражасидаги форвард деб ҳисобламайди ва яқин мавсумлар учун «канонирлар»га энг тўғри танлов сифатида кўрмайди. Шунга қарамай, у футболчининг руҳий тайёргарлиги ва ўзига ишончини юқори баҳолади: Дёкереш тўпни қабул қилиб, вазиятдан гол ясай оладиган футболчи экани, ҳатто айрим жиҳатларда Алан Ширерга ўхшашлиги қайд этилди.

Жорий мавсумда скандинавиялик ҳужумчи 15 та гол урди ва 2 та голли узатма муаллифи бўлди. У «Арсенал» таркибида «гол+пас» кўрсаткичи бўйича энг яхши натижага эга.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Каррагер Дёкерешни жаҳон даражасидаги ҳужумчи деб билмайди