date

Патрик Доргу апрел бошида майдонга қайтиши кутилмоқда

Патрик Доргу апрел бошида майдонга қайтиши кутилмоқда

«Манчестер Юнайтед» ҳимоячиси Патрик Доргу жароҳат олган футболчилар рўйхатида қолмоқда. Indykaila News хабарига кўра, клуб 21 ёшли футболчидан тикланиш жараёнини шоширмасликни сўраган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

«Қизил иблислар» лагерида Доргунинг эрта қайтиши кейинчалик янада жиддий ва узоқ муддатли муаммоларга олиб келишидан хавотирда.

Манбага кўра, «Манчестер Юнайтед» энди Доргунинг майдонга қайтишини апрел ойининг бошига режалаштирмоқда.

2025/2026 йилги мавсумда Патрик Доргу 24 ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол ва 3 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Айни пайтда «Манчестер Юнайтед» Премьер-лига турнир жадвалида тўртинчи ўринда бормоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Патрик Доргу апрел бошида майдонга қайтиши кутилмоқда