«Бавария»да фақат Николас Жексон ролидаан норози

Мюнхеннинг «Бавария» клубида ҳужумчи Николас Жексон ўзининг жамоада тутаётган ўрнидан қониқмаяпти. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Bild хабарига кўра, сенегаллик футболчи клубдаги ягона норози ўйинчи бўлиб, у етарлича ўйин амалиёти олмагани учун ранжиган. Унинг кайфияти жамоа ичида ҳам сезилмоқда. Қолган футболчилар эса чекланган ролига кўникиб, кўпроқ дақиқа олиш учун меҳнат қилишга уринмоқда.
«Бавария» Жексонни 2025 йил сентябрида «Челси»дан мавсум охиригача 16 миллион евро эвазига ижарага олганди. Келишувда 65 миллион еврога сотиб олиш опцияси ҳам бор. Жорий мавсумда Жексон барча турнирларда 22 ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 1 та голли узатма берди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг