Финалиссимa учун барча чипталар бир неча соатда сотилди

Орадан бир ой ўтиб, 27 март куни Испания ва Аргентина терма жамоалари “Финалиссимa”да — Европа чемпиони ҳамда жаҳон чемпиони ўртасидаги суперфиналда — тўқнаш келади. Учрашув Қатарнинг Доҳа шаҳрида бўлиб ўтади ва ўйинга мўлжалланган 88 966 та чипта атиги бир неча соат ичида сотилиб кетди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Лионел Месси ва Ламин Ямал иштирокидаги беллашув мухлислар орасида жуда катта қизиқиш уйғотмоқда.
Ўйин ўтказиладиган арена ҳам рамзий аҳамиятга эга: айнан шу стадионда Аргентина терма жамоаси жаҳон чемпионати финалида франсузларни мағлуб этганди.
Эслатиб ўтамиз, ёзда навбатдаги жаҳон чемпионати старт олади: мусобақа 11 июндан 19 июлгача давом этади. Унда илк бор 48 та терма жамоа қатнашади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг