date

Неймарсиз Бразилия: Анчелотти танлаган 18 футболчини белгилади

Неймарсиз Бразилия: Анчелотти танлаган 18 футболчини белгилади

Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти 2026 йилги жаҳон чемпионати учун таркибнинг катта қисмини олдиндан шакллантириб қўйди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

The Touchline ESPN Brasil манбасига таяниб хабар беришича, италиялик мутахассис рўйхатида ҳозирча 18 нафар футболчи бор.

Дарвозабон: Алисон Бекер.

Ҳимоячилар: Маркиньос, Эдер Милитао, Габриэл дос Сантос, Алекс Сандро, Дуглас Сантос.

Ярим ҳимоячилар: Каземиро, Андрей Сантос, Бруно Гимараэс, Лукас Пакета, Луис Энрике.

Ҳужумчилар: Матеус Кунья, Родригу, Жоао Педро, Винисиус Жуниор, Рафинья Диас, Эстевао, Габриэл Мартинелли.

Шу тариқа, жароҳатлар эҳтимолини ҳисобга олмаганда, якуний қайдномада бор-йўғи саккизта бўш ўрин қолмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Неймарсиз Бразилия: Анчелотти танлаган 18 футболчини белгилади