Анчелотти ЖЧ-2026 учун 18 футболчини танлаб қўйди

Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти 2026 йилги Жаҳон чемпионати арафасида таркибнинг катта қисмини шакллантириб олди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
The Touchline ESPN Brasilга таяниб хабар беришича, италиялик мутахассис рўйхатида ҳозирдан 18 нафар футболчининг исми бор.
Дарвозабон: Алисон Бекер.
Ҳимоячилар: Маркиньос, Эдер Милитао, Габриэл дос Сантос, Алекс Сандро, Дуглас Сантос.
Ярим ҳимоячилар: Каземиро, Андрей Сантос, Бруно Гимараес, Лукас Пакета, Луис Энрике.
Ҳужумчилар: Матеус Куня, Родриго, Жоао Педру, Винисиус Жуниор, Рафинья Диас, Эстеван, Габриэл Мартинелли.
Шу тариқа, эҳтимолий жароҳатлар ва мажбурий ўзгаришлар бўлмаса, якуний қайдномада яна атиги саккизта бўш ўрин қолмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг