Гвардиола Чемпионлар лигасидаги кураш ниҳоятда мураккаб деди

"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола Чемпионлар лигасида рақобат даражаси ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
"Шаҳарликлар" 1/8 финал босқичида яна Мадриднинг "Реал" жамоасига рўпара келади.
"Чемпионлар лигаси жуда қийин. Исталган жамоани олинг — ҳар бирининг ўз кучли томони бор. Бу турнирда узоққа боришни истасанг, энг кучлиларни ютишинг керак. Акс ҳолда, сен бунга шунчаки лойиқ бўлмайсан", — деди испаниялик мутахассис матбуот анжуманида.
Ўтган мавсум Европанинг энг нуфузли мусобақасида "Манчестер Сити" айнан "Реал"га ютқазиб, плей-оффнинг саралаш босқичидаёқ мусобақани тарк этганди. Жорий мавсумда эса жамоалар умумий босқичда тўқнаш келган ва ўшанда инглиз гранди 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг