Гвардиола Чемпионлар лигасида рақобат жуда кескинлигини айтди

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола Чемпионлар лигасидаги рақобат даражаси ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
«Шаҳарликлар» 1/8 финал босқичида яна Мадриднинг «Реал» жамоасига қарши майдонга тушади.
Испаниялик мутахассис матбуот анжуманида турнир қанчалик қийин эканини таъкидлади: ҳар қандай жамоанинг ўз кучли томони бор. Унинг айтишича, мусобақада узоққа боришни истаганлар энг кучлиларни ютиши шарт — акс ҳолда кейинги босқичларга лойиқ бўлмайди.
Ўтган мавсумда «Манчестер Сити» энг нуфузли Европа кубогида айнан «Реал»га ютқазиб, плей-оффнинг қўшимча босқичидаёқ мусобақани тарк этганди. Жорий кампанияда эса жамоалар умумий босқичда ҳам тўқнаш келиб, ўшанда инглиз клуби 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг