Роналду кафолатлар олгач келажаги борасида қарор қилди

Криштиану Роналду яқинда «Ал-Наср»нинг бир нечта ўйинларида майдонга тушмай, клуб бошқарувидаги айрим масалалардан норози эканини билдирганди. Шу фон’да португалиялик юлдуз ёзда Саудия Арабистонини тарк этиши мумкинлиги ҳақида гап-сўзлар ҳам тарқалди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Бироқ 365Scores хабарига кўра, Роналду «Ал-Наср»да шартномаси якунлангунча қолишга қарор қилган. Ҳужумчи битими 2027 йил ўрталаригача амал қилади, унга эса Саудия Арабистони инвестиция фонди вакиллари топ даражадаги футболчилар трансфери бўйича кафолатлар берган.
Айни пайтда «Ал-Наср» Саудия Про-лигаси турнир жадвалида пешқадам. Иккинчи ўриндаги «Ал-Аҳли» етакчидан икки очко ортда, учинчи «Ал-Ҳилол» эса уч очко кам тўплаган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг