date

Элит ОЧЛ. "Виссел Кобе" драматик баҳсда "Ас Садд"ни мағлуб этди

Элит ОЧЛ. "Виссел Кобе" драматик баҳсда "Ас Садд"ни мағлуб этди

Осиё клуб футболидаги нуфузли мусобақа — Осиё Чемпионлар лигасининг марказлашган форматда ўтаётган чорак финал баҳсларига старт берилди. Илк учрашув эса ҳақиқий драматик сценарий асосида кечди.

Қатарнинг "Ас Садд" ҳамда Япониянинг "Виссел Кобе" жамоалари ўртасидаги баҳс мухлисларга унутилмас лаҳзаларни тақдим этди. Уйин давомида қатарликлар 3:1 ҳисобида олдинда бораётганига қарамай, сўнгги дақиқаларда устунликни сақлаб қола олмади.

Японияликлар матонат кўрсатиб, икки бор рақиб дарвозасини ишғол қилди ва ҳисобни тенглаштирди — 3:3. Шу тариқа, асосий вақт ва қўшимча бўлимларда ғолиб аниқланмади.

Тақдир пеналтилар сериясида ҳал бўлди. Асабий зарбаларда "Виссел Кобе" футболчилари 5:4 ҳисобида устун келиб, ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.

Шу билан бирга, машҳур мураббий Роберто Манчини бошқарувидаги “Ас Садд” учун мусобақа шу босқичда якунланди.

Учрашувда Мужика дубл қайд этган бўлса, Фирмино ҳам голлардан бирига муаллифлик қилди. Япония жамоаси сафида эса Осако, Идегучи ва Муто ўз номини таблога ёздирди.

Элит ОЧЛ. Чоракфинал
АС Садд – Виссел Кобе 3:3 (пеналтилар серияси: 4:5)
Голлар: Мужика 6, 61, Фирмино 66 – Осако 24, Идегучи 74, Муто 90+3

Бу ўйин яна бир бор футболда сўнгги ҳуштаккача курашиш қанчалик муҳим эканини кўрсатди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Элит ОЧЛ. "Виссел Кобе" драматик баҳсда "Ас Садд"ни мағлуб этди