date

Роналду кафолатлар олди ва келажагини ҳал қилди

Роналду кафолатлар олди ва келажагини ҳал қилди

Криштиану Роналду яқинда «Ал-Наср»нинг бир нечта учрашувларида майдонга тушмай, клуб бошқарувидаги айрим қарорлардан норози эканини билдирди. Шу фонда португалиялик юлдуз ёзда Саудия Арабистонини тарк этиши мумкинлиги ҳақида гап-сўзлар ҳам тарқалди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Бироқ 365Scores хабарига кўра, Роналду шартномаси якунлангунигача — 2027 йил ўрталаригача — «Ал-Наср»да қолишга қарор қилган. Манбага кўра, ҳужумчи Саудия Арабистони инвестиция фонди вакилларидан жамоани топ-даражадаги футболчилар билан кучайтириш бўйича аниқ кафолатлар олган.

Ҳозирда «Ал-Наср» Саудия Про-лигаси турнир жадвалида етакчилик қилмоқда. Иккинчи ўриндаги «Ал-Аҳли» икки очко ортда, учинчи «Ал-Ҳилол» эса уч очко кам билан таъқиб қилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Роналду кафолатлар олди ва келажагини ҳал қилди