Роналду жароҳат олди ва майдонни эрта тарк этди

«Ал-Наср» ҳужумчиси Криштиану Роналду «Ал-Фейҳа»га қарши шанба кунги учрашувда мажбуран алмаштирилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ўйин Жорже Жезуш жамоасининг 3:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. 41 ёшли форвард учрашувда гол ура олмади, 11-дақиқада эса пенальтидан ҳам фойдалана олмади. Баҳс охирларида юлдуз футболчини майдондан олишга тўғри келди. Al Nassr Zone саудиялик ОАВга таяниб хабар беришича, Роналду сон орқа пайи (hamstring) соҳасидан жароҳат олган. Агар оддий чўзилиш бўлса, тикланиш 3–5 кунни олади. Мушак узилиши аниқланса, футболчи икки ҳафта ёки ундан кўпроқ муддатни ўтказиб юбориши мумкин.
Роналду Саудия Арабистони чемпионатининг жорий мавсумида 22 ўйинда 21 та гол муаллифи бўлиб турибди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг