Хўш, дин ва жароҳатнинг қандай алоқаси бор? Бугун сиз билан замонавий футболда энг кенг тарқалган ва деярли ҳар ҳафта у ёки бу футболчини сафдан чиқишга мажбур қиладиган жароҳат — хамстринг жароҳатлар гуруҳига кирувчи, орқа сон мушаклари шикастланишидир.
Woods et al. маълумотларига кўра, АПЛ вакилларининг мавсум давомида олган жароҳатлари умумий умумий ҳажмидан 14 - 20 фоизини (бошқа ТОП-чемпионатлар рақамлари деярли бир хил) ва жароҳатдан тикланиш учун кетган вақт ўртача 21 кунни ташкил этган.
Таҳлил натижаларига кўра, мавсум давомида АПЛнинг 93 футболчиси (бу ерда академия, ўринбосарлар жамоаси ва катталар жамоаси инобатга олинган) жароҳат олган ва уларнинг 20 нафари айнан шу муаммога дуч келган.
Лекин биз Ислом дини вакиллари кўпроқ бўлган лигаларга эътибор қаратсак-чи?
Яқинда Aspetar sportmedicine journal бир мақолани чоп этди. Унда айтилишича, Қатар Юлдузлар Лигасидаги жароҳатларнинг бор йўғи 7 - 9%и хамстринг гуруҳига тааллуқли. Яна бир муҳим жиҳат, шундай жароҳат туфайли сафдан чиққан футболчи майдонга қайтиши учун ўртача 14 кун зарур бўлган. Ислом дини вакиллари кўпчиликни ташкил этувчи чемпионатларга оид статистик маълумотларни, айниқса, жароҳатлар борасидаги информацияни тўлиқ ҳажмда тўплаш бироз мушкул вазифа албатта. Ва фақатгина бир чемпионат мисолидагина хулоса чиқариш бироз нотўғридек, лекин фарқ сезиларли.
Лекин бу ерда бир муҳим жиҳат борки, айнан у ўртадаги тафовутга сабаб бўлган бўлиши мумкин. Ва бу сабаб — эътиқод. Мусулмон оилаларда фарзандга ёшлигидан ҳаётий билим баробарида, диний таълим-тарбия ҳам бериб борилади. Бундай шароитда катта бўлган инсон кун давомида маълум вақтини эътиқоди, дин учун ажратади. Лекин бунинг спортдаги жароҳатларга қандай алоқаси бор, дейсизми?
Барчаси бажариладиган ҳаракатларга боғлиқ. Мусулмон инсон бўғимларининг кундалик ишлаши нафақат руҳий, балки жисмоний саломатликка ҳам сабаб бўлади. Машҳур “скандинавияча” айланишда ҳам шунга ўхшаш ҳаракат бажарилади — айнан шу машқ мушакларни умумий чиниқтиришда ҳамда орқа сон мушаклари профилактикасида жуда фойдали ҳисобланади.
Дания Футбол Иттифоқи ўтказган тадқиқот натижалари шуни кўрсатдики, профессионал футболчилар ичида бундай машқларни мунтазам бажарган спортчилар мушак жароҳатидан 70% камроқ азият чекар экан. Шундай экан, тахминимизча, эътиқод ва футболчиларнинг кундалик машғулотлари биргаликда мусулмон футболчилар сон мушакларидан камроқ жароҳат олишига сабаб бўлади.
Нозима Зарипова таржимаси
«Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»