date

Неймар Буэнос-Айресга борди: "Бока Хуниорс" билан музокаралар бошландими

Неймар Буэнос-Айресга борди: "Бока Хуниорс" билан музокаралар бошландими

Бразилиялик юлдуз Неймар Буэнос-Айресда кўриниш бериб, "Бока Хуниорс" клубига ўтиши ҳақидаги миш-мишларни кучайтирди. Ҳозирда "Сантос" сафида бўлган ҳужумчи Аргентина жамоасининг машғулот базасига ташриф буюрди ва махсус совғалар билан қайтди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Неймар "Сантос" таркибида "Сан Лоренцо"га қарши ўйин учун Аргентинага борган эди. У фурсатдан фойдаланиб, "Бока Хуниорс"нинг машғулот майдонига борди.

Ташриф давомида унга иккита махсус футболка, жумладан, клуб президенти Хуан Роман Рикелме томонидан совға қилинган либос топширилди.

Клуб расмийлари бу ташриф фақат дўстона алоқалар доирасида эканлигини таъкидлади. Улар президент ва футболчи ўртасида ҳеч қандай расмий музокаралар ўтказилмаганини маълум қилди.

Шунга қарамай, собиқ "Барселона" юлдузининг Аргентина клуби либосида суратга тушиши мухлислар ўртасида катта қизиқиш уйғотди.

Неймарнинг "Бока Хуниорс" билан алоқалари унинг собиқ жамоадошлари орқали ҳам мустаҳкамланган. У Буэнос-Айресда "Пари Сен-Жермен"даги собиқ шериги Андер Эррера билан учрашди.

Шунингдек, Леандро Паредес ҳам ўз дўстини Аргентина жамоасига жалб қилиш истагини аввалроқ билдирган эди.

Ҳозирги вақтда Неймарнинг "Сантос"даги ҳолати беқарор деб баҳоланмоқда. Унинг шартномаси 2026 йил декабригача мўлжалланган бўлса-да, клуб футболчига катта миқдорда қарз экани айтилмоқда.

Агар у Бразилияни тарк этса, МЛС клубларидан бирига ўтиши ҳам эҳтимол қилинмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Неймар Буэнос-Айресга борди: "Бока Хуниорс" билан музокаралар бошландими