09:00 / 26.03.2021
1 736

Антисептикларда саратон келтириб чиқарувчи модда аниқланди

Антисептикларда саратон келтириб чиқарувчи модда аниқланди
Фото: «Elements.envato.com»
АҚШдаги бир қатор ишлаб чиқарувчиларнинг қўлларни дезинфекция қилиш воситаларида саратон касаллигини келтириб чиқарувчи модда таркиби аниқланди. Бу ҳақда Daily Mail нашрига таяниб, Tengrinews хабар берди.

Американинг Valisure фармацевтика компанияси антисептиклар бўйича тадқиқот ўтказди ва коронавирус пандемияси даврида пайдо бўлган баъзи дезинфекция воситаларининг юқори даражадаги кансероген кимёвий бензолни ўз ичига олишини аниқлади.

Маҳсулот асбест (толали тузилишга эга олтита табиий минерал ва кристаллар гуруҳининг тижорий номи) каби хавфли ҳисобланади ва баъзи компанияларда унинг даражаси АҚШнинг Озиқ-овқат ва дори-дармон назорати агентлиги (FDA) тавсия қилган меъёрдан саккиз баробар юқори даражада. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълумотларига кўра, улар саратон касаллигини келтириб чиқарадиган моддалар қаторига киради. Valisure компанияси FDA’га сотувдаги маҳсулотларни олиб ташлаш ва ўзининг таҳлилларини ўтказиш ҳақида илтимос билан хат ёзди.

Бензол — ўзига хос ширин ҳидга эга, рангсиз суюқлик, органик кимёвий бирикма. У табиий равишда вулқонларда учрайди ва ўрмон ёнғинлари натижасида юзага келади. Ювиш воситалари, бўёқлар, мойлаш материаллари ва каучуклар каби бир нечта маҳсулот ишлаб чиқариш учун ишлатилади. АҚШ Касалликларни назорат қилиш ва профилактика марказининг (CDC) маълумотларига кўра, юқори даражадаги бензол таъсирида ҳужайралар яхши ишламаслиги мумкин, бу эса иммун тизимини ишдан чиқаради.

Valisure компанияси тадқиқот учун бутун мамлакат бўйлаб турли хил йирик супермаркетларда, дорихоналарда ва Интернет дўконларида сотилаётган 168 та бренднинг дезинфекция воситаларидан 260 та намуна олган.

Artnaturals, Scentsational Soaps & Candles Inc., Huangjisoo, TrueWash, The Creme Shop, Star Wars Mandalorian, Body Presciptions, Born Basic, Beauty Concepts, PureLogic, Miammi Carry On, Natural Wunderz, Clean-protect-sanitiza, Puretize, Hand Clean 100 каби компаниялар маҳсулотларида бензолнинг меъёридан ортиқ даражаси аниқланди.

Valisure томонидан ўтказилган тест натижалари Йел университетининг Кимёвий ва биофизик ускуналар маркази ва Бостон Аналйтиcс хусусий лабораторияси томонидан тасдиқланди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Антисептикларда саратон келтириб чиқарувчи модда аниқланди