Туркияда алданган ўзбекистонлик аёл соғ-омон қайтарилди

1 дақиқа ўқиш4.4K
Туркияда алданган ўзбекистонлик аёл соғ-омон қайтарилди

Туркияда юқори маошли иш ваъдасига ишониб, оғир вазиятга тушиб қолган ўзбекистонлик аёл соғ-саломат ҳолда Ватанга қайтарилди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси маълум қилди.

Маълумотларга кўра, Самарқанд вилоятидан бўлган мазкур фуқаро оилавий низолардан қочиш ва янги ҳаёт бошлаш умиди билан Туркияга йўл олган. У ижтимоий тармоқларда ўзини муваффақиятли тадбиркор сифатида таништирган эркакнинг ширин ваъдаларига ишонган. Унга “малаканг ёки тил билишинг шарт эмас, юқори маошли иш топиб берамиз” деган ваъда қилинган. Бироқ ҳақиқат бошқача чиқди.

Аёл ишчи визасисиз олиб кирилган ва йўл харажатларини қайтариш баҳонасида унинг паспорти олиб қўйилган. Кейинчалик эса оғир шароитларда ишлашга мажбурлашга уринилган. Бу ҳолатдан чиқиш учун у Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонасига ёрдам сўраб мурожаат қилди.

Дипломатик ваколатхона ва Миграция агентлигининг Туркиядаги вакиллиги тезкорлик билан ҳаракатга ўтиб, фуқарони қутқариш чораларини кўрди. Натижада ўзбекистонлик аёл соғ-омон Ватанга қайтарилди. Шу билан бирга, уни алдашга уринган шахс ҳақидаги маълумот Туркия ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларига топширилди.

Бош консулхона ўз мурожаатида ватандошларга жиддий огоҳлантириш йўллади:
“Азиз фуқаролар! Хориждаги ‘осон пул’ ва ёлғон ваъдаларга ишонманг. Бундай хавфли йўл ҳаётингизни ва саломатлигингизни хавф остига қўяди. Яқинларингиз қадрига етинг ва муаммоларингизни фақат қонуний йўл билан ҳал этишга ҳаракат қилинг”.

Бу воқеа яна бир бор одам савдоси ва ёлғон ваъдалар орқали чет элга ишга юбориш каби ҳолатлар қанчалик хавфли эканини кўрсатмоқда. Мутахассислар эслатишича, хорижда ишлашни истаган ҳар бир фуқаро фақат расмий агентликлар орқали, қонуний йўл билан ишга жойлашиши зарур.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?