date

Софияда катта тайёргарлик: ёш дзюдочилар жаҳон чемпионатида қатнашади

Софияда катта тайёргарлик: ёш дзюдочилар жаҳон чемпионатида қатнашади

27–31 август кунлари Болгариянинг пойтахти София шаҳри дзюдо оламидаги энг йирик спорт байрамига айланади. Кадетлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига дунёнинг 72 давлатидан энг иқтидорли ёш спортчилар тўпланиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон дзюдо федерацияси маълум қилди.

Тўрт кун давомида ёш маҳоратли дзюдочилар ҳам якка тартибда, ҳам аралаш жамоавий беллашувларда татамига чиқиб, медаллар учун кураш олиб боришади. Бу мусобақа йилнинг энг нуфузли турнирларидан бири сифатида катта аҳамият касб этади.

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ҳам бу муҳим мусобақада муносиб иштирок этиш мақсадида София шаҳрига йўл олди. Юртдошларимиздан иборат делегациянинг асосий мақсади — жаҳон чемпионатида юксак натижалар қайд этиш ва байроғимизни баланд кўтариш.

Йирик мусобақада иштирок этадиган ёшларимиз қуйидагилар:

Ўғил болалар таркиби:
-50 кг: Хушнуд Султонов, Муҳаммадқодир Шодмонов
-55 кг: Хушнуд Бурхонов
-60 кг: Муҳаммадкарим Носиров, Дилшод Каримов
-66 кг: Султонбек Қўлдошев
-73 кг: Саъдулла Равшанов
-81 кг: Иномжон Баҳодиров
-90 кг: Мусурмонқул Аҳроров
+90 кг: Алибек Дурдиев

Қизлар таркиби:
-40 кг: Алина Колючева, Дилафруз Болтабоева
-44 кг: Динора Ҳасанова
-48 кг: Гулмира Холмирзаева
-52 кг: Нигина Умрзоқова
-57 кг: Мафтуна Аҳмедова, Гулсанам Ҳазратова
-63 кг: Зуҳражон Умарова
+70 кг: Зарина Бобоназарова, Умида Ниғматова

Таъминотчи штаб:
Бош мураббий — Аурелиан Чиприан
Мураббийлар — Шарофиддин Лутфуллаев, Муҳаммадюсуф Ҳайдаров, Ўлмас Гуллиев, Геланий Оздаев, Зокиржон Собиров
Шифокор — Гулзода Ҳакимова

Экспертларнинг таъкидлашича, ушбу мусобақа ёш дзюдочиларнинг халқаро тажрибасини ошириш билан бирга, уларнинг катта спортдаги келажак йўли учун ҳам муҳим синов бўлади.

Мухлислар эса Софиядаги татамида юртимиз вакилларининг қайси натижаларга эришишини катта қизиқиш билан кутмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Софияда катта тайёргарлик: ёш дзюдочилар жаҳон чемпионатида қатнашади