Кувайтда ноқонуний ароқ сабаб 23 одам вафот этди

1 дақиқа ўқиш496
Кувайтда ноқонуний ароқ сабаб 23 одам вафот этди

Кувайтда охирги кунларда юз берган ҳолат жамоатчиликни қаттиқ ҳаяжонга солди. Ички ишлар вазирлигининг маълумотига кўра, яширинча ишлаб чиқарилган спиртли ичимликларни истеъмол қилиш оқибатида камида 23 киши ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда вазирлик ўзининг расмий Х (Twitter) саҳифасида эълон қилди.

Расмий баёнотда айтилишича, мамлакатда спиртли ичимликларнинг ишлаб чиқарилиши ва тарқатилиши қонунан қатъий ман этилган. Шунга қарамай, айрим шахслар яширин усулда бундай маҳсулотни тайёрлаш билан шуғулланади. Назорат ва хавфсизлик қоидаларига риоя қилинмагани эса истеъмолчилар учун жиддий заҳарланиш хавфини келтириб чиқаради.

Маълум қилинишича, полиция томонидан олиб борилган махсус операциялар давомида 67 нафар гумондор қўлга олинган. Шу билан бирга, яширин фаолият юритган 6 та ишлаб чиқариш нуқтаси ва ҳали ишга тушмаган яна 4 та завод фош этилган. Улар уй-жой ва саноат ҳудудларига яширилган ҳолда фаолият юритган.

Кувайт Соғлиқни сақлаш вазирлигининг қайд этишича, умумий ҳисобда метанол билан заҳарланиш ҳолатлари 160 тага етган. Шу жабрланганлар орасидан 23 киши — асосан осиёлик меҳнат муҳожирлари ҳаётдан кўз юмишган. Аввалроқ ҳалок бўлганлар сони 13 киши деб хабар қилинган эди, бироқ кейинчалик қурбонлар сони кескин ошди.

Ички ишлар вазирлиги маълумот беришича, жиноий тармоқнинг асосий раҳбари Бангладеш фуқароси экани аниқланган ва у қўлга олинган. Шунингдек, яна бир гумонланувчи непаллик экани маълум қилинди.

Кувайт қонунчилигига кўра, мамлакат ҳудудида ароқ, вино ва бошқа турдаги алкогол маҳсулотларини ишлаб чиқариш, сотиш ва ҳатто уйда сақлаш ҳам тақиқланган. Фақат айрим ҳолларда — дипломатик ваколатхоналар ёки чет элликларга тегишли ёпиқ клубларда истиснолар амал қилиши мумкин.

Бу фожеа нафақат ноқонуний ишлаб чиқаришнинг хавфли оқибатларини кўрсатди, балки одамлар ҳаётини муҳофаза қилиш мақсадида қонун-қоидаларга қатъий амал қилиш зарурлигини яна бир бор эслатди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?