Президентимиз Шавкат Мирзиёев Шеробод туманидаги “Ғуржак-1” массивида янгиланган намунавий лойиҳалар асосида барпо этилган уй-жойлар, бу ерда аҳоли учун яратилган шароитлар билан танишди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида Сурхон воҳасида 1009 арзон ва замонавий уй-жой барпо этилаётир. Шеробод туманидаги “Ғуржак-1” массивида қисқа муддатда 32 хонадондан иборат 2 қаватли иккита, хўжалик иморатлари ва алоҳида ҳовлиси бўлган бир қаватли ўнта шинам уй бунёд этилиб, фойдаланишга топширилди.
Замонавий ва миллий меъморлик андозалари асосида қурилган янги массивда ижтимоий инфратузилма объектлари, сервис ва хизмат кўрсатиш шохобчалари бунёд этилган. Табиий газ, тоза ичимлик суви ва электр энергияси билан таъминланган.
Давлатимиз раҳбари ёш оила Ўктам Абдуллаев ва Малоҳат Жумаева хонадонида бўлиб, уларни янги уйга кўчиб ўтгани билан табриклади. 3 хонали уйнинг ҳовлисида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экиш учун томорқа бор.
Президентимиз янги уйда ёш оила бахтиёр ва фаровон яшаши учун яратилган қулайликлар билан қизиқди. Хонадон соҳибининг бувиси Каромат момо Абдуллаева кўркам, обод ва шинам уйларни олишда кенг имкониятлар яратилаётгани, бу ёш оилаларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг манфаатларини таъминлашга хизмат қилаётганини айтиб, Президентимизни дуо қилди.
Шавкат Мирзиёев 16 хонадондан иборат икки қаватли уйда яшаётган уй соҳиблари билан ҳам суҳбатлашди. Халқимизнинг тобора ўсиб бораётган талаб ва эҳтиёжларини қондириш, улар учун муносиб ҳаёт шароитлари яратиб бериш бугунги кундаги асосий вазифалардан эканини алоҳида қайд этди. Мутасадди раҳбарларга вилоятнинг қишлоқ массивларида аҳолига шаҳарлардагидан қолишмайдиган турмуш шароитлари яратиш, якка тартибда уй-жой қуриш кўламини янада кенгайтириш юзасидан тегишли тавсиялар берди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео)
Хитой АҚШни «қизил чизиқлар»ни кесиб ўтишдан огоҳлантирди ва «душман эмас, ҳамкор» бўлишга чақирди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади