Президент Матбуот котиби Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга расмий ташрифи олдидан брифинг ўтказди

  • Ўзбекистон
  • 15-05-2018, 10:36
  • 442
  • Президент Матбуот котиби Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга расмий ташрифи олдидан брифинг ўтказди
    #UzbUsa2018: Президент Матбуот котиби Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга расмий ташрифи олдидан брифинг ўтказади. Унда Комил Алламжонов чиқиш қилди. Брифинг Президентнинг Facebook’даги расмий саҳифасида тўғридан-тўғри намойиш этилди.
    Ассалому алайкум, ҳурматли ҳамкасблар – оммавий ахборот воситалари вакиллари!Сизларни Вашингтонда ташкил этилган Матбуот марказимизда кўриб турганимдан хурсандман.

    Хабарингиз бор, эртага Ўзбекистон Республикаси Президентининг АҚШга расмий ташрифи бошланади. Давлатимиз раҳбарининг самолёти Вашингтондаги “Эндрюс” аэропортига қўнади.

    Шавкат Мирзиёевни АҚШ Давлат департаменти раҳбарияти ва бошқа расмий шахслар кутиб олади.

    Бу ташрифга ҳар икки томон ҳам катта эътибор билан қарамоқда. АҚШ маъмурияти Ўзбекистон Президенти ташрифини тарихий деб баҳоламоқда.Фурсатдан фойдаланиб, сизларга ташрифдан ўрин олган тадбирлар ҳақида маълумот бериб ўтмоқчиман:

    Президент Шавкат Мирзиёев 16 май куни Оқ уйда АҚШ Президенти Дональд Трамп билан учрашади. Музокаралар аввал тор доирада, кейин кенг доирада бўлиб ўтади. Кенг доирадаги музокараларда Ўзбекистон ва АҚШ расмий делегацияси вакиллари иштирок этади, сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинади.

    Ташриф давомида 40 дан ортиқ ҳужжатлар қабул қилиниши, шу жумладан, умумий қиймати 8,5 миллиард долларлик савдо-иқтисодий ва инвестициявий битимлар имзоланиши режалаштирилган. Бу рақамлар, албатта, ташриф давомида ўзгариши мумкин. Бу ҳақда қўшимча маълумот берилади.

    Шу куни кечқурун Ўзбекистон томонидан расмий қабул маросими ўтказилади. Бу ерда АҚШ маъмурияти раҳбарияти, вазирлик ва идоралар, йирик компания ва корпорациялар раҳбарлари иштирок этади.

    Президентимиз 17 май куни Пентагонга ташриф буюриб, АҚШ мудофаа вазири билан музокара ўтказади.

    Капитолийда Конгрессменлар ва сенаторлар билан учрашиб, мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорликни ҳар томонлама мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилади.

    Шавкат Мирзиёев Жаҳон банки Президенти билан ҳам учрашиб, мамлакатимиз иқтисодиётига инвестиция жалб этиш бўйича музокара олиб боради.

    Ташриф давомида бўлиб ўтадиган мулоқотлар, уларнинг натижалари ҳақидаги қўшимча маълумотлар Матбуот маркази орқали етказиб борилади.

    Эътиборингиз учун раҳмат.


    Президент Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга расмий ташрифи олдидан брифинг

    Президент Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга расмий ташрифи олдидан брифинг #UZBUSA2018

    Опубликовано Шавкат Мирзиёев - Shavkat Mirziyoyev 14 мая 2018 г.

    » » Президент Матбуот котиби Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга расмий ташрифи олдидан брифинг ўтказди
    Яндекс.Метрика