
Ўзбекистонда замонавий геология бўйича компетенциялар маркази ташкил этилиши режалаштирилмоқда. Ушбу лойиҳа хорижий ҳамкорлар, жумладан, АҚШдаги Колорадо тоғ-кон мактаби кўмагида амалга оширилади.
Президент Шавкат Мирзиёев лойиҳа билан танишиб, уни қўллаб-қувватлади. Марказ илмий тадқиқотлар ва амалий ишларни бирлаштиради.
Унинг асосий вазифаси — янги конларни тезкор излаш учун рақамли технологиялар, сунъий интеллект ва аэро-геофизика усулларини жорий этишдир. Шунингдек, рақамли маълумотларни таҳлил қилиш, геокимёвий ва космо-геологик тадқиқотларни интеграция қилиш, минтақавий геологик қидирув ишларини кенгайтириш ҳам режалаштирилган.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар