
Тошкент шаҳридаги ижтимоий объектларда марказлаштирилган иссиқлик тизими 2025-йил 3-ноябрдан бошлаб ёқилади, хонадонларда эса 5-ноябрдан ишга туширилади, дея хабар бермоқда пойтахт ҳокимияти. Шаҳар расмийлари ушбу қарорни об-ҳаво хизматларининг маълумотларига асосланган ҳолда қабул қилган.
Пойтахт аҳолисидан иссиқлик тизимини улаш жараёнида юзага келадиган муаммолар ҳақида 1055 ва 71 210-01-87 рақамли ишонч телефонларига ёки ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалар орқали хабар бериш сўралмоқда. Маълум қилинишича, фуқароларнинг мурожаатлари коммунал хизматларга иссиқлик таъминоти тизимидаги носозликларни тезкорлик билан аниқлаш ва бартараф этишда ёрдам беради.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар