date

Ўзбекистонда 2025 йилда 177 мингдан зиёд ўлим қайд этилди

Ўзбекистонда 2025 йилда 177 мингдан зиёд ўлим қайд этилди

Статистика агентлиги келтирган маълумотларга кўра, 2025 йилда мамлакат бўйича 177 104 нафар фуқаронинг вафоти қайд этилган. Бу кўрсаткич 2024 йилга нисбатан 2 700 тага кўп.

Қайд этилишича, вафот этганларнинг 55,1 фоизи эркаклар (97,5 минг), 44,9 фоизи аёллар (81,4 минг) ҳиссасига тўғри келади. Ўлим ҳолатларининг 54,1 фоизи шаҳар аҳолиси, 45,9 фоизи қишлоқ аҳолиси орасида қайд этилган.

Таҳлилларда эса асосий сабаб ўзгармаган: қон айланиш тизими, яъни юрак-қон томир касалликлари ҳали ҳам биринчи ўринда. 2025 йилда айнан шу касалликлар оқибатида 104 мингдан ортиқ киши ҳаётдан кўз юмган. Кейинги ўринларда неоплазмалар, нафас олиш йўллари ва бошқа касалликлар қайд этилган.

Ҳудудлар кесимида энг юқори кўрсаткичлар Самарқанд вилояти (19 670), Фарғона вилояти (18 695) ва Тошкент вилояти (16 984) ҳиссасига тўғри келган. Тошкент шаҳрида эса йил давомида 16 926 нафар фуқаро вафот этган. Энг паст кўрсаткичлар Сирдарё вилояти (4 624) ва Навоий вилояти (4 781)да қайд этилган.

Шу билан бирга, мамлакатда ўртача умр кўриш давомийлиги ошишда давом этяпти: 1991 йилда 66,4 ёш бўлган кўрсаткич 2024 йилга келиб 75,1 ёшга етган. 2030 йилга бориб ўртача умр кўришни 78 ёшга етказиш мақсад қилингани айтилмоқда.

Қисқаси, рақамлар оғир, лекин хулоса аниқ: профилактика, ўз вақтида текширув ва соғлом турмуш тарзи — “эртага” учун энг қаттиқ инвестиция. Ҳаёт статистика эмас, ҳар бир рақам ортида инсон бор.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда 2025 йилда 177 мингдан зиёд ўлим қайд этилди