date

Қибрайдаги оммавий муштлашув: тергов ҳаракатлари давом этмоқда

Қибрайдаги оммавий муштлашув: тергов ҳаракатлари давом этмоқда

Ижтимоий тармоқларда Қибрай туманида бир гуруҳ шахслар ўртасида жанжал акс этган видеолар тарқалди. Тошкент вилояти ИИББ мазкур видео бўйича расмий изоҳ берди. Ҳодиса тўлиқ назоратга олинган бўлиб, барча иштирокчилар жалб қилинган ҳолда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Маълумотларга кўра, жорий йилнинг 4 январь куни X.Ш. (1982 йилда туғилган) ва Ш.М. (2003 йилда туғилган) Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани ҳудудида транспорт воситалари ҳаракати вақтида йўл талашуви туфайли низога киришган. Шунинг ортидан икки кун ўтиб, 6 январь куни улар телефон орқали келишиб, Қибрай туманидаги «Соҳибкор» МФЙ ҳудудида учрашган.

Учрашув жараёнида Ш.М.нинг қариндошлари ҳам қўшилиши натижасида можаро муштлашувга айланган. Видеода уларни ажратаётган қўшнилар ҳам акс этган бўлиб, воқеа “оммавий муштлашув” таъсирини уйғотган.

Ҳозирда жанжалга алоқадор беш киши жиноят ишига жалб қилинган ва тергов ҳаракатлари давом этмоқда. Ҳодиса Тошкент вилояти ИИББ назоратида бўлиб, қонун устуворлиги таъминланмоқда. Тергов якунлари бўйича қўшимча маълумотлар берилиши маълум қилинган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Қибрайдаги оммавий муштлашув: тергов ҳаракатлари давом этмоқда