date

Эртага метан “заправка”лар фаолияти яна чекланади

Эртага метан “заправка”лар фаолияти яна чекланади

Эртага, 2 февралдан бошлаб республика бўйлаб «метан заправка»лар фаолияти соат 10:00 дан 16:00 гача ташкил этилиши маълум қилинди. Бундай тартиб газ босими ва таъминот барқарорлигини ушлаб туриш билан боғлиқ чекловлар доирасида қўлланади.

Айниқса, Фарғона водийсида «метан заправка»ларнинг иш вақти ҳокимликлар билан келишилган ҳолда, газ босимидан келиб чиқиб белгиланиши айтилмоқда. Яъни, у ерда вақтлар вазиятга қараб ўзгариши мумкин — кимгадир эртароқ, кимгадир кечроқ очилиши эҳтимоли бор.

Шу билан бирга, ижтимоий соҳа объектларига хизмат кўрсатадиган махсус техника ва жамоат транспортлари учун газ таъминоти чекловларсиз, барқарор тарзда таъминланиши қайд этилди. Демак, «тез ёрдам», коммунал хизматлар ва автобуслар “газсиз қолиб кетади” деган хавотирга ҳозирча ўрин йўқ.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Эртага метан “заправка”лар фаолияти яна чекланади