date

Ўзбекистонда меҳнат миграциясига ягона тизим яратилади

Ўзбекистонда меҳнат миграциясига ягона тизим яратилади
Ўзбекистонда меҳнат миграцияси хизматларини “ягона дарча” тамойили асосида ташкил этувчи янги тизим яратиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда 18-ноябрь куни Президент Шавкат Мирзиёевга тақдимот ўтказилди.

Учрашувда, чет элда ишлаётган ўзбекистонликлар сони қисқараётганига қарамай, 2025-йилнинг дастлабки ўн ойида пул ўтказмалари ҳажми 15,8 миллиард долларга етгани қайд этилди. Меҳнат бозорини ривожлантириш ва хизматларни соддалаштириш мақсадида қуйидаги чора-тадбирлар режалаштирилгани билдирилди: “Хорижда иш” платформаси орқали ҳозирда 25 та онлайн хизмат тақдим этилмоқда ва улардан 520 мингдан зиёд фуқаро фойдаланган.

Платформага биометрик идентификация, сунъий интеллект, бўш иш ўринларини реал вақт режимида кузатиш ва масофавий маслаҳат бериш каби янги имкониятларни жорий этиш кўзда тутилган. Миграция агентлиги таркибида 24 соатлик хизмат кўрсатадиган вазият марказини ташкил этиш режалаштирилмоқда.

Шунингдек, ноқонуний миграция ва фирибгарликларга қарши кураш чоралари кучайтирилиши, аэропортларда маълумот берувчи терминаллар ўрнатилиши, жарималар оширилиши ва ноқонуний чиқишга кўмаклашганлик учун жиноий жавобгарлик масаласи кўриб чиқилиши таклиф этилди. Президент бу таклифларни маъқуллаб, уларнинг амалга оширилишини тезлаштириш бўйича топшириқлар берди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда меҳнат миграциясига ягона тизим яратилади