date

2025 йилда педагогларнинг 60 фоиздан ортиғи аттестациядан ўтолмади

2025 йилда педагогларнинг 60 фоиздан ортиғи аттестациядан ўтолмади

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги маълумотига кўра, 2025 йилда педагогларнинг 60 фоиздан ортиғи аттестация синовларидан муваффақиятли ўта олмади. Натижалар ўқитувчилар малакасини ошириш ва аттестация тизимини янада такомиллаштириш зарурлигини кўрсатмоқда. Бу ҳақда podrobno.uz хабар беради.

Малака тоифаларини бериш ҳамда стажорлар учун профессионал сертификатлаш доирасидаги тестларда 353 604 нафар педагог иштирок этди. Синовлар якунида 22 311 нафар ўқитувчига олий, 43 445 нафарга биринчи, 60 055 нафарга иккинчи малака тоифаси, 13 371 нафарга эса "мутахассис" тоифаси берилди.

Тоифасини сақлаб қолган ёки оширган 125 811 нафар педагогга тегишли сертификатлар расмийлаштирилди. Шунингдек, 6 553 нафар педагог (1 438 нафари олий, 1 443 нафари биринчи ва 3 672 нафари иккинчи тоифа) аттестациясиз, бевосита малака сертификатларини олди.

Профессионал сертификатлаш бўйича назорат синовларида 21 836 нафар стажор қатнашди. Бундан ташқари, миллий ва халқаро ташкилотлар томонидан тан олинган 48 599 та сертификатнинг ҳақиқийлиги тасдиқланди (27 982 таси миллий, 20 577 таси халқаро) ва улар учун педагогларга тегишли устамалар ҳисобланди.

Вазирлик қайд этишича, бу кўрсаткичлар кадрлар салоҳиятини ошириш бўйича ишларни кучайтириш ва аттестация механизмларини такомиллаштиришни талаб қилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » 2025 йилда педагогларнинг 60 фоиздан ортиғи аттестациядан ўтолмади