date

Тошкентда 2026 йил даромад ўсиши йили деб эълон қилинди

Тошкентда 2026 йил даромад ўсиши йили деб эълон қилинди
2026 йил Тошкент шаҳрида "Тезлаштирилган ривожланиш ва аҳоли даромадларини ошириш йили" деб эълон қилинди. Президент Шавкат Мирзиёевнинг маълум қилишича, келаси йилда шаҳарни ривожлантириш бўйича кенг қамровли дастур амалга оширилади.

Шаҳар иқтисодиётига 9 миллиард доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб қилиниши, икки йил давомида эса бу кўрсаткич 20 миллиард долларга етиши режалаштирилмоқда. Сергели, Янги Ҳаёт ва Бектемир туманларида янги саноат ва логистика лойиҳалари амалга оширилади.

Сергели туманида қиймати 70 миллион долларга тенг агро-логистика мажмуаси қурилмоқда. Янги Ҳаёт ва Бектемирда эса тўқимачилик, автомобилсозлик ва бошқа соҳаларда 3 миллиард долларлик лойиҳалар ишга туширилади.

Шаҳар бошқа туманларида эса инвестициялар хизмат кўрсатиш, туризм, креатив иқтисодиёт, дизайн, IT, стартаплар, финтех (молиявий технологиялар), тиббиёт ва таълим соҳаларига йўналтирилади. 2025 йилда Тошкентда 26 та кўча 24 соат хизмат кўрсатишга ўтказилиб, 5 минг кишининг даромад топишига имконият яратилди.

2026 йилда яна 18 та шундай кўча ташкил этилиши режалаштирилмоқда. Таълим сифатини ошириш дастури кенгайтирилади.

2026 йилга келиб, 7-11 синф ўқувчилари IT, тиббиёт, бизнес ва муҳандислик фанларини ўрганадиган мактаблар сони 24 тага, 2027 йилда эса 33 тага етказилади. Ўқитувчиларга эса ўқувчилар муваффақиятига қараб ойига 20 миллион сўмгача маош тўланади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Тошкентда 2026 йил даромад ўсиши йили деб эълон қилинди