
Шанба, 3 январ куни Бухоро, Навоий, Хоразм вилояти ҳамда Қорақалпоғистонда ёғингарчилик кузатилади: айрим жойларда ёмғир ёғиб, қор аралаш ёғин тушиши кутиламоқда. Бу ҳақда Ўзгидромет маълум қилди. Бу ҳақда kursiv.uz хабар беради.
Синоптиклар Қашқадарё ва Сурхондарё ҳудудларида ҳам ёғингарчилик бўлиши эҳтимолини истисно қилмайапти. Республика бўйича кундузги ҳаво ҳарорати +8…+13 даража атрофида бўлади.
Тошкент шаҳрида эса ёғингарчилик кутилмайди, ҳаво +11…+13 даражагача исийди, шамол мўътадил эсади. Мамлакатнинг тоғли ҳудудларида қор ёғиши прогноз қилинмоқда, қор кўчкиси хавфи бор; кундуз куни ҳаво ҳарорати +2 даражагача кўтарилиши мумкин.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.