date

Алишер Қодиров Россиядаги ватандошларга чақириқ қилиб, огоҳлантирди

Алишер Қодиров Россиядаги ватандошларга чақириқ қилиб, огоҳлантирди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати ва “Миллий тикланиш” партияси раиси Алишер Қодиров Россиянинг Хабаровск шаҳрида ОМОН ходимлари томонидан Ўзбекистон фуқаросининг калтаклаб ўлдирилиши ҳақида хабарларнинг ёритилишига муносабат билдириб, Россиядаги ватандошларига мурожаат қилди.

Қодировнинг таъкидлашича, Россиядаги вазият ҳар куни ёмонлашиб бормоқда ва бу аҳволга рус махсус хизматлари фақат Марказий Осиё халқларини айбламоқда. У Россияда яшашни давом эттираётган ватандошларига тезроқ мамлакатни тарк этишни тавсия қилди.

"Ишонинг, вазият ой сайин фақат ёмонлашади. Рус махсус хизматлари марказий осиёликларни Россияда кутилаётган нотинчликларнинг фаол иштирокчиси сифатида тахмин қилмоқда. Шу сабабли улардан келадиган фойдадан аллақачон кечиб бўлинган", — деб ёзди Қодиров ўзининг Telegram-каналида.

Шу билан бирга, Қодиров Россиядан кетишнинг аҳамиятини қайта-қайта таъкидлаб, "Ақлингизни ишлатинг, Россиядан тезроқ кетинг! Ҳеч қандай даромад ота-оналар ва фарзандларингизнинг кўз ёшига арзимайди!" — деб мурожаат қилди.

Бу хабари билан Қодиров, ўзбекларнинг ҳаёти ва хавфсизлигини ҳимоя қилиш, уларнинг оилавий бахтлилигига эътибор қаратишни истамоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Алишер Қодиров Россиядаги ватандошларга чақириқ қилиб, огоҳлантирди