date

Фарғоналик ўқувчи Отабек Комилов дунёнинг энг нуфузли университетига тўлиқ грант ютди!

Фарғоналик ўқувчи Отабек Комилов дунёнинг энг нуфузли университетига тўлиқ грант ютди!

Фарғона шаҳридаги Президент мактаби 11-синф ўқувчиси Отабек Комилов Дониёр ўғли дунёнинг энг нуфузли олий таълим муассасаларидан бири бўлган Mohammed Bin Zayed University of Artificial Intelligence (MBZUAI) университетига тўлиқ грант асосида қабул қилинди.

MBZUAI — дунёдаги биринчи сунъий интеллектга ихтисослашган университет бўлиб, QS халқаро рейтинги бўйича АИ йўналишида дунёнинг ТОП-10 университетлари сафида жой олган. Университет йилига 45 000 АҚШ доллари, 4 йил учун эса жами 180 000 АҚШ доллари миқдоридаги тўлиқ грант ажратади.

Отабек Комилов бугунгача бир қатор ютуқларга эришган. У ўзининг IELTS имтиҳонидан 7 балл олган, шунингдек, AMC (Америка математика олимпиадаси) ва SEAMO (Жануби-Шарқий Осиё математика олимпиадаси) каби миллий босқичларда олтин медалга сазовор бўлган. Бундан ташқари, Отабек V2E номли сунъий интеллект лойиҳасининг асосчиси сифатида ҳам танилган.

Бу ютуқ нафақат Отабекнинг, балки бутун Фарғона вилояти ва Ўзбекистон учун катта ғурур манбаи ҳисобланади. Отабекнинг ўрнак бўлиб, бошқа ёшлар учун илҳом манбаи бўлиши кутилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Фарғоналик ўқувчи Отабек Комилов дунёнинг энг нуфузли университетига тўлиқ грант ютди!