Афғонистонга саёҳат қилган 10 нафар хорижлик ҳалок бўлди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Афғонистонга саёҳат қилган 10 нафар хорижлик ҳалок бўлди

Дунё 4-08-2016, 15:49 803
Афғонистонга саёҳат қилган 10 нафар хорижлик ҳалок бўлди

Афғонистон ғарбидаги Ҳирот провинциясида сайёҳларга ҳужум уюштирилди, натижада 10 киши ҳалок бўлди, 5 киши жароҳатланди. Бу ҳақида маҳаллий ҳукумат вакили Фарҳод Қадимий Синьхуа агентлигига берган маълумотига таяниб хабар беради “Кун”.

“Бугун эрталаб Чишти-Шафиф тумани бўйлаб ҳаракатланаётган хорижий сайёҳлардан иборат иккита микроавтобус қуролланган кишилар ҳужумига дуч келди. Бунинг натижасида 10 киши ҳалок бўлди, 5 киши жароҳатланди”, - дея маълум қилди Қадимий.

Сайёҳлар Бамиан провинциясидан Ҳиротга қараб кетаётган бўлишган, уларнинг баъзилари Афғонистон хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан қутқарилган.
Маҳаллий полиция тергов ишларини бошлаб юборди. Ҳалок бўлганларнинг қайси давлат фуқаролари эканлиги ҳақида ҳозирча маълумот берилмади.
Минтақадаги ҳеч бир радикал гуруҳ ҳозирча ҳужум учун масъулиятни ўз зиммасига олмади.
loading...


Zamin.uz нинг Instagram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.