Гватемаладаги Сантьягито вулқони кули 5 километргача кўтарилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Гватемаладаги Сантьягито вулқони кули 5 километргача кўтарилди

Дунё 17-08-2016, 14:59 655
Гватемаладаги Сантьягито вулқони кули 5 километргача кўтарилди

Гватемаланинг Кетцальтенанго департаментидаги Сантьягито вулқони отилиши оқибатида ҳосил бўлган кул денгиз сатҳидан 5 километргача баландликка кўтарилди, деб “ТАСС” хабар берди.

Ҳозирда мамлакатда аҳоли эвакуация қилинганлиги билдирилмоқда. Сантьягито Марказий Америка қитъасидаги мамлакатлар ҳудудидаги энг фаол вулқонлардан бири ҳисобланади. Шу йилнинг ўзида бу вулқон 76 маротаба отилганлиги маълум қилинмоқда.
loading...


Zamin.uz нинг Instagram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.