
Фото: Reuters
8 май куни Москва шаҳрига амалий ташриф доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг учрашуви бўлиб ўтгани ҳақида хабар бергандик.
Учрашувда Ўзбекистон-Россия кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, шу жумладан, савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилгани айтилганди.
Kp.ru ёзишича, учрашувда Владимир Путин худди ўтган йилдаги каби бу йил ҳам Россия Ўзбекистон мева ва сабзавотлар етказиб беришини кутаётганини таъкидлаган.
«Ўтган йилда бўлгани каби бу йил ҳам Ўзбекистондан мева ва сабзавотлар келишини кутяпмиз. Сизга ҳам яхши — маҳсулотингизни ўтказасиз, бизга ҳам фойдали — қимматчилик бўлмайди, нарх-навони ушлаб қоламиз», — деди Путин. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар