date
views 465

Индонезия U-23 Гвинеяга ютқазиб қўйди ва Олимпиадага бормайдиган бўлди

Индонезия U-23 Гвинеяга ютқазиб қўйди ва Олимпиадага бормайдиган бўлди
2024 йил бўлиб ўтадиган Париждаги Ёзги Олимпия ўйинларининг яна бир иштирокчиси маълум бўлди.

Қитъалараро плей-офф босқичида Африка қитъаси вакили Гвинея Осиёнинг 4-жамоаси Индонезияни мағлуб этди. Яъни Илаикс Морибанинг 29-дақиқада урган голи эвазига 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва Олимпиаданинг охирги йўлланмасини қўлга киритди.

Шу тариқа, Гвинея ўз тарихида иккинчи маротаба Олимпиадада қатнашади. Африкаликлар "A" гуруҳида Франция, АҚШ ва Янги Зеландия билан кураш олиб боради.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Индонезия U-23 Гвинеяга ютқазиб қўйди ва Олимпиадага бормайдиган бўлди
-->