10:53 / 10.05.2024
321

Путин махсус операция қўмондонлари билан учрашди

Путин махсус операция қўмондонлари билан учрашди
Россия жанговар ҳаракатларда қўллаш учун роботлаштирилган қуролларни ишлаб чиқаришга қодир. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин махсус ҳарбий операция қўмондонлари билан учрашувда маълум қилди.

Ғарб мақсадлари ва қуролланишни ривожлантириш
Путининг сўзларига кўра, Ғарб мамлакатларининг мақсади бу Россия бугунги кундаги кўринишида мавжуд бўлмаслиги учун қўлган келган ишни қилишдир. Ғарб Россияни заиф деб ўйлаган, бироқ бундай эмаслигига улар ишонч ҳосил қилишган.

Замонавий қуроллланиш тез суръатларла ўзгармоқда. Россия президенти душмандан муваффақиятлироқ бўлиш учун юқори технологияларда бир қадам олдинда бўлиш даркор деб ҳисоблайди. Бунинг учун россиялик мутахассислар туну кун ишлашмоқда.

Россия роботлаштирилган комплексларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйишга қодир.
Агар биз шунга ўхшаш ҳаво, сув, сув ости аппаратларини яратсак, замонавий технологияларнинг энг юқори даражасида, биз буни албатта уддалаймиз”, - деди Путин.

Қаҳрамонлик ва ғалабанинг асосий шарти
Путиннинг таъкидлашича, Россия олдида иқтисодиёт, соғлиқни сақлаш, таълимни ривожлантириш ҳамда оилани мустаҳкамлаш бўйича катта вазифалар турибди. Буларнинг барига ҳарбийларнинг жанг майдонидаги муваффақияти билан эришиш мумкин.

Бу бугунги кунда асосий бўғин. Ҳаммамиз буни тушунамиз”, - деди Россия раҳбари.

Путин энг оғир дамларда Россия халқи ўзининг энг яхши томонларини кўрсатишга қодир эканини урғулади.

Одамларнинг ботирлиги ва қаҳрамонлиги – Россия ғалабасининг асосий шартларидан бири”, - деди Путин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Путин махсус операция қўмондонлари билан учрашди