10:29 / 10.05.2024
116

Байден Америка қуроли сабаб Ғазода тинч аҳоли ҳалок бўлганини тан олди

Байден Америка қуроли сабаб Ғазода тинч аҳоли ҳалок бўлганини тан олди
© AFP 2023 / YAHYA HASSOUNA
АҚШ президенти Жо Байден Исроилга етказиб берилаётган Америка қурол-яроғи туфайли Ғазо секторидаги тинч аҳоли ҳалок бўлганини тан олди.

Ғазодаги тинч аҳоли бу бомбалар оқибатида ҳалок бўлган”, - деди у CNN телеканалига берган интервьюси чоғида ўтган ҳафта АҚШ қурол етказиб беришни тўхтатиб қўйгани ҳақида гапираётиб.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йил 7 октябрда Исроил Ғазо секторидан мисли кўрилмаган ракета ҳужумига учради. Шундан сўнг Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати жангарилари чегара ҳудудларига кириб, ҳарбийлар ва тинч аҳолига қарата ўт очган ва 200 дан ортиқ кишини гаровга олган. Расмий маълумотларга кўра, 1,2 мингга яқин одам ҳалок бўлган.

Исроил мудофаа кучлари Ғазо секторида тинч аҳоли манзилларига ҳужумларни ўз ичига олган “Темир қиличлар” операциясини бошлади. Исроил анклавни тўлиқ қамалга олганини эълон қилди: сув, электр энергияси, ёқилғи, озиқ-овқат ва дори-дармон етказиб бериш тўхтатилди. Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, 34 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлган, 78 мингдан ортиқ киши жароҳатланган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Байден Америка қуроли сабаб Ғазода тинч аҳоли ҳалок бўлганини тан олди