11:44 / 10.05.2024
232

Украина Олий радаси икки вазирни ишдан бўшатди

Украина Олий радаси икки вазирни ишдан бўшатди
Александр Кубраков Фото: РБК-Украина
Украина Олий радаси мамлакат аграр сиёсат ва озиқ-овқат вазири Николай Солский, шунингдек, бош вазир ўринбосари, жамоатлар, ҳудудлар ва инфратузилмани ривожлантириш вазири Александр Кубраковнинг истеъфоси учун овоз берди. 9 май, пайшанба куни уларнинг ишдан бўшатилишини мос равишда 273 ва 272 депутат қўллаб-қувватлади.

Солский ер участкалари билан фирибгарликда гумон қилинмоқда

Украинанинг Коррупцияга қарши миллий бюроси (КҚМБ) аввалроқ мамлакат аграр сиёсат вазири Николай Солскийни 291 миллион гривна (тахминан 6,83 миллион евро)лик давлат ерларини эгаллаб олиш ва яна 190 миллион гривна (тахминан 4,46 миллион евро)лик ерларга эгалик қилишга уринганликда гумон қилаётгани ҳақида хабар берган эди.

Шундан сўнг Солский истеъфога чиқиш тўғрисида ариза ёзди. Эртаси куни суд уни ҳибсга олишга қарор қилди, аммо Солскийга 75,7 миллион гривна (тахминан 1,78 миллион евро) миқдорида гаров пули белганиланди ва у ҳибсдан озод қилинди. Кейинчалик худди шу иш бўйича унинг ўринбосари Маркиян Дмитрасевич ҳибсга олинган.

Кубраков ишдан бўшатилиши масаласи муҳокама қилинмаганини айтди

Украина жамоатлар, ҳудудлар ва инфратузилма вазири Александр Кубраковнинг айтишича, на мамлакат бош вазири Денис Шмихал, на «Халқ хизматчиси» фракцияси раҳбарияти у билан уни ишдан бўшаш қарорини муҳокама қилмаган. «Мен ҳар доим очиқ мулоқотга ва вазирликнинг ўзимга тегишли барча йўналишлар бўйича олиб бораётган ишлари бўйича батафсил ҳисобот беришга тайёрман», — деб ёзади у ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Украина Олий радаси икки вазирни ишдан бўшатди