21:00 / 09.05.2024
1 092

Донецкдаги ҳарбий тўқнашувда Украинанинг 215 нафар аскари ҳалок бўлди

Донецкдаги ҳарбий тўқнашувда Украинанинг 215 нафар аскари ҳалок бўлди
Архив фото: “ТАСС”
Украина шарқидаги Донецк вилоятида рус қўшинларининг фаол ҳужумлари оқибатида 9 май куни 215 нафар украин аскари ҳалок бўлди. Бу ҳақда “ТАСС” нашри хабар берди.

Манбада айтилишича, Россия қўшинлари Украинадаги махсус ҳарбий операция давомида Донецк вилоятида Украина армиясининг тўртта бригадасига талафотлар етказган. Уларни эгаллаб турган позицияларидан суриб чиқаришга эришилган.

Россия Мудофаа вазирлиги Россия кучлари Украина қўмондонлик ва кузатув пункти ва дала ўқ-дорилар омборини йўқ қилганини хабар қилган.

Россия кучларининг тезкор-тактик самолётлари, ракета қўшинлари ва артиллерияси Украина армиясининг 65-механизациялашган бригадасининг қўмондонлик-кузатув пункти, Украинанинг Донецк жанговар гуруҳи дала ўқ-дорилар омборини йўқ қилди. Душманнинг ҳарбий техникасига зарба берилди”, — дейилган Мудофаа вазирлиги баёнотида.

Россия қўшинлари, шунингдек, Харьков вилоятининг Купянск йўналишидаги Сенковка темирйўл станцияси яқинида ўзларининг фронт чизиғидаги позицияларини мустаҳкамлаган. Украина армиясининг қарши ҳужуми қайтарилган. Россия ва Украина уруши

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Донецкдаги ҳарбий тўқнашувда Украинанинг 215 нафар аскари ҳалок бўлди