19:35 / 09.05.2024
425

“Бавария” футболчиси “Реал” дарвозасига урилган гол пайтида офсайдда қолмаган

“Бавария” футболчиси “Реал” дарвозасига урилган гол пайтида офсайдда қолмаган
Фото: Видеодан кадр
“Бавария”нинг марокашлик ҳимоячиси Носсаир Мазрауи Чемпионлар Лигаси ярим финали сўнгги дақиқаларида “Реал”га қарши ўйинда гол уришдан аввал офсайдда эмас эди. Буни BeIn Sports кўптилли спорт каналлари тармоғи томонидан яратилган офсайд графикаси тасдиқлади.

Эслатиб ўтамиз, ўйин сўнггида Жошуа Киммихнинг олисдан узатмасидан сўнг “Бавария” ҳимоячиси Маттейс де Лигт Мадрид клуби дарвозасига зарба йўллади. Бироқ ҳакам Шимон Маркиняк эпизод тугашини кутмай, ҳуштак чалиб, офсайд қайд этди. Шу тариқа, “Бавария” жамоасининг голи ҳисобланмади.

Эслатиб ўтамиз, “Бавария” умумий ҳисобда (3:4) мағлуб бўлиб, Чемпионлар Лигасидан чиқиб кетди. Турнир финалида Мадриднинг “Реал” клуби Дортмунднинг “Боруссия” жамоасига қарши майдонга тушади. Учрашув 1 июнь куни Лондондаги “Уэмбли” стадионида бўлиб ўтади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » “Бавария” футболчиси “Реал” дарвозасига урилган гол пайтида офсайдда қолмаган