Алишер Усмонов Россиянинг энг бой бизнесменлари рейтингида 3-ўринга тушиб қолди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Алишер Усмонов Россиянинг энг бой бизнесменлари рейтингида 3-ўринга тушиб қолди

Дунё 16-04-2015, 14:12 1 399
Алишер Усмонов Россиянинг энг бой бизнесменлари рейтингида 3-ўринга тушиб қолди

Forbes версияси бўйича Россиянинг 200 нафар энг бой тадбиркорлари давлати бир йилда 73 миллиард долларга камайди, миллиардерларнинг умумий сони эса 88 нафаргача қисқарди, дея хабар бермоқда «РИА Новости».

Шунингдек, рўйхатдаги 200 иштирокчи орасида 37 киши ўз давлатини кўпайтирган бўлса, яна 27 нафари ўтган йилги натижани сақлаб қолган.

Россиянинг энг бой бизнесменлари рейтингида «Интеррос» президенти Владимир Потанин етакчилик қилмоқда, унинг давлати 15,4 миллиард долларга баҳоланмоқда. Нашр маълумотига кўра, унинг бойлиги бир йилда 2,8 миллиард долларга кўпайган.

У рейтингни сўнгги уч йил давомида бошқариб келган Алишер Усмоновни ортда қолдирди. Бу сафар у 14,4 миллиард доллар билан учинчи ўринга жойлашди, бу 2014 йилдагидан 4,2 миллиард долларга кам демакдир.

Иккинчи поғонани 14,6 миллиард доллар билан «Альфа-групп» эгадоши Михаил Фридман эгаллади.

Манба: www.daryo.uz
loading...


Zamin.uz нинг Instagram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.