Тишларни шикастланган жойларни мустақил тарзда қайта тиклашга мажбур қилиш ва шу тариқа, пломбалардан фойдаланишга чек қўйиш мумкин, дея хабар бермоқда «Дарё».
Лондондаги Қироллик коллежи жамоаси Tideglusib кимёвий моддаси сичқонларда тиш пульпасидаги ҳужайраларни тишдаги кичик тешикларни мустақил равишда даволашга мажбур қила олишини аниқлади. Ушбу усул «тўлиқ ва самарали табиий тикланиш»га олиб келади, дейилади тадқиқот ҳақидаги ҳисоботда.
Тишларда регенерация (тикланиш) қобилияти чекланган бўлади. Агар ички тиш пульпаси очилиб қолса, одам организми қалин тиш тўқимаси — дентин (бевосита эмаль остидаги қатлам)дан ингичка тасма ярата олади, аммо катта тешикларни бундай тарзда даволаб бўлмайди.
Tideglusib препарати тиш пульпасидаги тана ҳужайралари фаоллигини кучайтиради, бу сичқонлар тишларидаги 0,13 миллиметр диаметрга тенг тешикларни тиклаш имконини беради. Препаратга ботирилган эрувчан губка тишнинг шикастланган қисмига қўйилган, устидан ҳимоя қопламаси сурилган. Губка парчаланиб боргани сари, унинг ўрнини дентин тўлдириб борган ва тиш тузалиб қолган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади