19:45 / 08.02.2017
7 753

Россиянинг Белгород вилоятида яшовчи 10 ёшли қиз 5 нафар болани ёнғиндан олиб чиқди

Россиянинг Белгород вилоятида яшовчи 10 ёшли қиз 5 нафар болани ёнғиндан олиб чиқди

Россиянинг Белгород вилоятида яшовчи 10 ёшли Юлия Чернова аланга олган уйдан уч укаси ва икки синглисини олиб чиқди, деб ёзмоқда Дарё нашри.

Ҳодиса 2-февраль куни Прохоровский туманининг Тетеревино қишлоғида рўй берди. Первухинлар оиласи уйи печь билан иситилади, она қизига кичкинтойларга қарашни тайинлаб, ўтин олгани кетади. Қиз ошхонанинг ярми аланга ичида қолганида ёнғин бошланганини пайқади.

У оловни ўчиришга ҳаракат қилди, бироқ аланга ўта кучли эди ва уйдан чиқиш йўлини тўсиб қўйганди. Юлия хона деразасини синдириб, унинг тагига адёл, курткаларни тўшади. Шундан сўнг болаларни бирин-кетин уйдан олиб чиқа бошлади.

Укалари ва сингилларини ташқарига чиқариб бўлгач, қиз тутундан ҳушини йўқотди. У қўшниларнинг уйида ўзига келди ва у ердан тез тиббий ёрдам машинасида касалхонага олиб кетилди. Ҳозирда мактаб ўқувчисининг ҳаёти ва саломатлигига хавф йўқлиги билдирилмоқда.

ФВВга кўра, ёнғин оқибатида Первухинларнинг уйи буткул ёниб кетди. Алангаланишга электр симларидаги носозлик сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россиянинг Белгород вилоятида яшовчи 10 ёшли қиз 5 нафар болани ёнғиндан олиб чиқди