Буюк Британия 21 апрель куни бутун кун давомида электр энергиясини ишлаб чиқишда кўмирдан фойдаланмади. Бу ҳолат Лондонда биринчи марказлашган кўмир генератори ишга туширилган 1882 йилдан бери илк шундай вазиятга айланди, деб хабар бермоқда манбага асосланиб Кун.уз сайти.
Бунга қадар мамлакатда кўмирсиз тўхтовсиз энергетика даври 19 соатга тенг бўлган. У 2016 йилнинг майида илк бора юз берди ҳамда 2017 йилнинг 20 апрель куни қайтарилди.
“Саноат инқилоби бошланганидан бери кузатилган илк кўмирсиз бир кун энергетика тизимини ўзгаришда кескин бурилиш даврига айланди. Буюк Британияда жуда турфа ва мослашувчан электр манбалардан фойдаланилади. Бизнинг энергетика тизимимиз ўзгаришда давом этмоқда ва National Grid бу ўзгаришларга мослашиб бормоқда”, - деди National Grid вакили Корди O’Ҳара.
Кўмир мамлакат энергетика таъминотида 1990 йилларга қадар жуда муҳим ўрин тутган, бироқ сўнгги йилларда ундан фойдаланиш миқдори анча қисқарди. Сабаби кўплаб кўмир заводлари ёпилди ёки ёғоч ғўлалар ва бошқа биоёқилғилардан фойдаланишга ўтиб олишди. 2016 йилда электр қуввати ишлаб чиқаришда кўмирнинг улуши 9 фоизни ташкил этган бўлса, 2015 йилда бу кўрсаткич 23 фоизга тенг эди.
Буюк Британияда охирги чуқур кўмир кони 2015 йилнинг декабрда ёпилди. “Ўн йил аввал кўмирсиз кун кечириш умуман тасаввурга ҳам сиғмас эди, яна ўн йилдан сўнг эса бизнинг энергетика тизимимиз кескин равишда ўзгаради”, - дея айтиб ўтди Greenpeace UK вакили Ханна Мартин.
2025 йилга қадар Британия ҳукумати атмосферага чиқарилаётган зарарли моддалар ҳажмини камайтириш мақсадида мамлакатнинг кўмирда ишлаётган электр станцияларини босқичма-босқич ёпиш ёки фаолият турини ўзгартиришни режалаштирилган.
“Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Кальяри” Шомуродов бўйича бир қарорга келди
Ҳусийлар Россия нефтини олиб кетаётган кемага ракеталар учирди
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Индонезияни мағлуб этиб, финал ва Париж Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди
Олмаотада ўликхона қўриқчиси жасадларни зўрлаганликда гумон қилинмоқда
Тошкентда «права» олиб бериш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди
Президент Олимпиадага йўлланма олган футболчиларга табрик йўллади
Осиё кубоги: Ўзбекистоннинг ғалабасига хориждан қандай муносабат бўлмоқда?
Хитойда автомобиль йўлининг ўпирилиши оқибатида камида 24 киши ҳалок бўлди